Сеулда Gangnam Style рақсига ҳайкал ўрнатилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-11-2015 | 22:09 ZAMIN.UZ / Дунё / 07 Ноябр 2015 года
740

Сеулда Gangnam Style рақсига ҳайкал ўрнатилади

Сеулда Gangnam Style рақсига ҳайкал ўрнатилади

Сеулда Жанубий кореялик PSY ижро этган шу номли клипдаги Gangnam Style рақсига ҳайкал ўрнатилади. Мазкур ёдгорликда рақснинг барчага таниш элементи — бир-бирининг устига қўйилган қўллар акс эттирилади. Бу ҳақда «Казинформ»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Пойтахт расмийлари ёдгорлик сайёҳлар қизиқишига сабаб бўлишига ишонмоқда. У PSY қўшиғи орқали машҳур бўлган Каннамгуда (мазкур ҳудуднинг инглизча номи — Gangnam), COEX кўргазма ва савдо маркази олдида ўрнатилади.

Gangnam Style 2012 йилда бутун дунёда оммалашди. Ушбу қўшиққа ишланган видео кўрилиши бўйича ҳозиргача YouTube’да биринчиликни бой бермай келяпти (2,4 миллиардан зиёд). Gangnam Style муаллифи — PSY тахаллуси билан ижод қиладиган 37 ёшли Жанубий кореялик хонанда, рэпер ва продюсер Пак Че Сан 2001 йилдан бери альбомларини тақдим этиб келади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru