Британиялик актёр болалигида Пикассонинг 75 млн долларлик расмини ташлаб юборгани ҳақида гапириб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-11-2015 | 15:18 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Ноябр 2015 года
760

Британиялик актёр болалигида Пикассонинг 75 млн долларлик расмини ташлаб юборгани ҳақида гапириб берди

Британиялик актёр болалигида Пикассонинг 75 млн долларлик расмини ташлаб юборгани ҳақида гапириб берди

79 ёшли британиялик актёр Браян Блессид The Telegraph нашрига 12 ёшида дунёга машҳур рассом Пабло Пикассо билан учрашгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда TJournal'га асосланиб Дарё нашри ёзмоқда. Учрашув 1950-йилда Британиянинг Шеффилд шаҳридаги Бутунжаҳон тинчлик конгрессида бўлиб ўтган.

Ёш Блессид рассомга яқин келиб, агар у “ҳақиқатан Пикассо бўлса”, бирон нарса чизиб беришини сўрайди. Испаниялик бир парча қоғозга тинчлик кабутари тасвирини туширади, бироқ йигитча расмни писанд қилмай шундай дейди: “Бу сизнинг Пикассо эмаслигингизни кўрсатади, бу кабутар эмас”.

Бўлажак актёр расм туширилган қоғозни ерга ташлаб юборади. Кейинроқ уни топиб олишади, у айни пайтда Шеффилддаги галереяда Бутунжаҳон тинчлик конгресси рамзи сифатида сақланмоқда. Ушбу воқеани Блессид “шафқациз молиявий дарс” деб атади. Актёрнинг таъкидлашича, у ўша пайтда “қарийб 50 миллион фунтни ҳавога совурган” (тахминан 75 миллион доллар).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru