Парижда террорчи-камикадзе уюштирган портлашдан сўнг телефон бир эркакнинг ҳаётини сақлаб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-11-2015 | 11:14 ZAMIN.UZ / Дунё / 15 Ноябр 2015 года
1 002

Парижда террорчи-камикадзе уюштирган портлашдан сўнг телефон бир эркакнинг ҳаётини сақлаб қолди

Парижда террорчи-камикадзе уюштирган портлашдан сўнг телефон бир эркакнинг ҳаётини сақлаб қолди

Парижда террорчи-камикадзе уюштирган портлашдан сўнг телефон бир эркакнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда “ТЖ”га асосланиб “Дарё” нашри хабар бермоқда.

Силвестр исмли эркакнинг айтишича, у “Стад де Франс” стадиони яқинида турган вақтда қўлидаги Samsung Galaxy телефони унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Силвестр телефонда суҳбатлашаётган вақтда шу яқин орада бўлган террорчи-камикадзе ўзини портлатиб юборган ва портловчи қурилманинг бир парчаси унинг телефони корпусига келиб урилган ҳамда эркакни жиддий жароҳат олишдан сақлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Парижда терактлар кетма-кетлиги юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, шаҳардаги қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида 130 га яқин одам ҳалок бўлган. Франсияда уч кунлик умуммиллий мотам эълон қилинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru