Россия Давлат Думаси ИШИД сабабли Telegram`ни блоклашни таклиф қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-11-2015 | 21:58 ZAMIN.UZ / Дунё / 16 Ноябр 2015 года
748

Россия Давлат Думаси ИШИД сабабли Telegram`ни блоклашни таклиф қилмоқда

Россия Давлат Думаси ИШИД сабабли Telegram`ни блоклашни таклиф қилмоқда

Россия Давлат Думасида ИШИД жангариларининг фаолияти сабабли Telegram месенжерига киришга чекловлар ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқиш сўралмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости”га асосланиб Kun.uz хабар берди.

“Россия ОАВ хабарларида ИШИД жангарилари томонидан Telegram месенжеридан ташвиқот мақсадларида фойдаланилаётган тўғрисидаги кўплаб маълумотлар кўзга ташланмоқда”, - дейилади Россия Давлат Думаси Конституцион қўмитаси раҳбари Александр Агеевнинг махсус хизматларга тақдим этган мурожаатида.

Депутатлар ФХХдан мазкур маълумотларни текшириб кўриш ва улар ўз тасдиғини топган тақдирда, фойдаланувчиларнинг Telegram`га киришини чеклаш имкониятлари кўриб чиқишни сўрашмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru