Путин ва Олланд ИШИДга қарши биргаликда курашиш хусусида келишиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2015 | 10:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Ноябр 2015 года
606

Путин ва Олланд ИШИДга қарши биргаликда курашиш хусусида келишиб олди

Россия президенти Владимир Путин «Москва» ракета крейсери командирига Ўртаер денгизида француз ҳарбий-денгиз гуруҳи билан ўзаро алоқа ўрнатишни топширди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Foto: AP

«Яқин кунларда сиз ҳаракатланаётган ҳудудга авиаташувчи бошчилигидаги француз ҳарбий-денгиз гуруҳи етиб келади. Улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш ва иттифоқдошлар каби ишлаш зарур», — дея кўрсатма берган Путин Россия мудофаа вазирлигидаги йиғилишда.

Франциянинг «Шарль де Голль” авиаташувчиси ИШИДга қарши ҳарбий амалиётларга қўшилиш учун Сурия ва Ливан қирғоқларига йўл олмоқда. «‘Шарль де Голль’ 19 ноябрь, пайшанба куни денгизга чиқади ва бир неча кундан сўнг Ўртаер денгизига етиб боради. Бу бизнинг кучларимизни уч карра оширади», — дея маълум қилган Франция президенти Франсуа Олланд.

Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, Путин ва Олланд телефон орқали мулоқотда бўлган ҳамда Мисрда Россия самолёти қулаши, Париждаги терактлар муносабати билан халқаро террорчиликка қарши курашда, хусусан, Суриядаги амалиётларда ҳамкорликни кучайтиришни келишиб олган.

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru