Қодиров A321 ҳалокати айбдорларини хоҳ Саҳрои Кабирдан, хоҳ Антарктидадан бўлса-да топишга чақирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2015 | 10:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Ноябр 2015 года
581

Қодиров A321 ҳалокати айбдорларини хоҳ Саҳрои Кабирдан, хоҳ Антарктидадан бўлса-да топишга чақирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров A321 ҳалокати айбдорларини хоҳ Саҳрои Кабирдан, хоҳ Антарктидадан бўлса-да топишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.

Foto: “Interfaks”

ФХХ раҳбари Александр Бортников A321 Мисрда теракт туфайли ҳалокатга учраганлиги ҳақида маълум қилгандан сўнг, Қодиров бунинг учун қасос олиш зарурлигини айтиб ўтди.

«Икки масала юзага келади. Биринчиси – қасос! Шу соатдан бошлаб барча кучлар терактни ташкил этишдаги айбдорлар, бунга кўмак берганлар, эътиборсизлик қилганлар, ижро этганлар, маълумотни яширганларни қидиришга йўналтирилиши лозим. Уларнинг барчаси даъво муддатисиз энг қатъий ва бошқаларга ибрат бўладиган жазога лойиқ», — дейди Қодиров Instagram’даги саҳифасида.

Унинг сўзларига қараганда, айбдорлар «хоҳ Саҳрои Кабирга, хоҳ Антарктидага яширинган бўлмасин, ушланиши лозим».

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Россиянинг A321 лайнерини портлатган террорчиларни сайёранинг исталган нуқтасида топиб, жазолашга ваъда берган эди.

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru