Ҳалокатга учраган A321 самолёти бортига сканердан ўтмаган жомадон юклангани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2015 | 10:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Ноябр 2015 года
513

Ҳалокатга учраган A321 самолёти бортига сканердан ўтмаган жомадон юклангани маълум бўлди

Росиянинг A321 самолёти бортидаги портлашга юкчилардан бири Шарм-аш-Шайх аэропорти ходимидан олган номаълум жомадон сабаб бўлган. Миср куч тизимларидаги манбаларнинг маълум қилишича, юкни сканердан ўтказиш аппарати бироз муддат назоратсиз қолган. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.

Foto: EPA

Видеокузатув камераларида юкни қайта ишлаш йўналиши оператори юкчига номаълум жомадонни бераётгани муҳрланган. Шарм-аш-Шайх аэропортидаги манбалар хавфсизлик хизмати Россия самолётига юк ортилаётганда сканерни назоратсиз қолдирган икки кишини қидираётганини маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, барча ходимлар сўроқ қилинган, бироқ ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Миср ички ишлар вазирлиги Шарм-аш-Шайх аэропортининг икки нафар ходими қўлга олингани тўғрисидаги маълумотларни инкор этгани ҳақида хабар берилган эди.

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru