Рамзан Қодиров террорчиларни учувчисиз қурилмаларга боғлаб, ИШИД марраларига улоқтиришни таклиф этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2015 | 10:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Ноябр 2015 года
1 785

Рамзан Қодиров террорчиларни учувчисиз қурилмаларга боғлаб, ИШИД марраларига улоқтиришни таклиф этди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров террорчиларни суд ва терговсиз жазолашни таклиф этди. Бу ҳақда у «ВKонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

Foto: “Ves.lv”

«Террорчиларни қўлга олинганидан сўнг «Иблис давлати» (Чеченистонда ИШИД шундай аталади) марраларига ҳужум қиладиган учувчисиз қурилмаларга боғлаб, ҳамкорлари устига улоқтиришни таклиф қиламан. Ҳеч қандай суд мажлислари керак эмас», — дея таъкидлайди Қодиров.

Чеченистон раҳбари фикрига кўра, ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари A321 самолёти бортидаги теракт ташкилотчиларини қидиришга асосий эътиборни қаратиши лозим. «Улар муддати чекланмаган энг шафқатсиз ва кўргазмали жазога лойиқ. Қаерда яширинганларидан қатъи назар — Саҳройи Кабирдами, Антарктидами, албатта, қўлга олиниши зарур», — дея ҳисоблайди Рамзан Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия президенти Владимир Путин A321 лайнерини портлатган террорчиларни сайёранинг исталган нуқтасида топиб, жазолашга ваъда берганди.

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru