АҚШ A321 ҳалокати бўйича Миср тергов идоралари хулосасини кутиши билдирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2015 | 12:18 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Ноябр 2015 года
428

АҚШ A321 ҳалокати бўйича Миср тергов идоралари хулосасини кутиши билдирилди

Россия самолёти ҳалокатини текширишни Миср томони олиб бормоқда ва у тергов натижаларини расман тақдим этиши ҳамда ҳалокат сабабини билдириши лозим. АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортниковнинг A321 теракт оқибатида қулагани тўғрисидаги баёнотига шундай изоҳ берди, дея хабар беради «Корреспондент.net»

Foto: EPA

«Россия ҳукуматининг 9268-рейс ҳалокати сабаблари тўғрисидаги маърузаси билан танишдик. Биз терговни Миср бошқараётганини инобатга оламиз. Ҳалокат сабаблари тўғрисида на биз, на Миср ҳукумати томонидан хулоса чиқарилмаган. Шу билан бирга, ҳозирги босқичда ҳалокатнинг асосий сабаби сифатида теракт — самолёт бортида портлаш кўрилишини ҳам истисно этмаймиз», — дея таъкидлаган Тонер.

Давлат департаменти вакили АҚШ Миср тергов идоралари хулосасини кутишини билдирди.


Манба: daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru