БМТ Пан Ги Мун Шимолий Кореяга ташриф буюриши тўғрисидаги хабарларни инкор этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 01:44 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
380

БМТ Пан Ги Мун Шимолий Кореяга ташриф буюриши тўғрисидаги хабарларни инкор этди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун келгуси ҳафтанинг аксарият қисмини Нью-Йоркда ўтказади, сўнг Миллатлар ҳамдўстлиги саммитида иштирок этиш учун Мальтага жўнаб кетади. Шунингдек, иқлим бўйича халқаро анжуман ўтказиладиган Францияга ҳам ташриф буюради. Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

БМТ Пан Ги Мун Шимолий Кореяга ташриф буюриши тўғрисидаги хабарларни инкор этди

Шу тариқа Пан Ги Мун 23 ноябрь куни Шимолий Кореяга бориши ва тўрт кун мобайнида мазкур мамлакатда бўлиши ҳақида пайдо бўлган хабарлар инкор этилди. Айни пайтда, Дюжаррик бош котиб Корея яриморолида тинчлик, барқарорлик ва ўзаро мулоқот ўрнатилиши учун барча саъй-ҳаракатлар, жумладан, КХДРга ташрифга ҳам тайёр эканлигини кўп бор таъкидлаганини эслатиб ўтди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru