Франция полициясининг Сен-Денидаги махсус операцияси якунланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2015 | 18:52 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Ноябр 2015 года
418

Франция полициясининг Сен-Денидаги махсус операцияси якунланди

Франция полицияси Парижга қарашли Сен-Дени шаҳарчасида ўтказган махсус операция якунланди. Сўнгги маълумотларга кўра, террорчиликда гумон қилинаётган етти киши қўлга олинган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Foto: “Gazeta.ru”

Сен-Денидаги операция бир неча соат давом этди. Унинг давомида бир нафар маҳаллий фуқаро нобуд бўлди, беш нафар полициячи яраланган. Икки ёки уч нафар жиноятчи, жумладан, ўзини портлатиб юборган худкуш аёл ҳалок бўлган.

Мазкур гуруҳ Франция пойтахтида янги теракт амалга оширишга тайёргарлик кўргани ва 13 ноябрдаги ҳужумларга алоқадор бўлгани тахмин қилинмоқда.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru