Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-11-2015 | 20:40 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Ноябр 2015 года
2 562

Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото)

Дунё исталган мамлакат, ҳудудни унинг байроғи орқали танийди. Байроқ, худди инсон чеҳраси мисол, ўзида мамлакатнинг турмуши, ўтмиши ва бугуни ҳақида дастлабки ва кўпинча аниқ тасаввурларни тақдим этади.

18 ноябрь — Ўзбекистоннинг миллий рамзларидан бири — давлат байроғи қабул қилинган кун. Бу йил халқаро майдонда мустақил Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турганига 24 йил тўлди.

Шубҳа йўқки, ўзбекистонликлар учун Ўзбекистон байроғидан-да гўзалроқ ва юксакроқ туғ йўқ. Қуйида келтирилган байроқлар эса ўзининг қизиқарли кўриниши билан киши эътиборини тортади.

Мозамбик

Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото)

Мозамбик — байроғида замонавий жанговар қурол («Калашников» автомати) акс этган жаҳондаги ягона мамлакатдир.

Мэн ороли

Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото)

Буюк Британия тожига бўйсунувчи Мэн оролининг байроғига охирги марта XIII аср иккинчи ярмида ўзгартириш киритилган, расман 1971 йил 27 августда қабул қилинган.

Непал

Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото)

Кўриниши классик тўртбурчак бўлмаган жаҳондаги ягона байроқ. Байроқдаги учбурчаклар ичида ой ва қуёш тасвирланган.

Свазиленд

Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото)

1967 йилда тасдиқланган Африкадаги Свазиленд қироллиги байроғида оқ-қора рангли қалқон бўлиб, у оқ ва қора танлиларнинг биргаликдаги тинч-тотув ҳаёти рамзидир.

Папуа-Янги Гвинея

Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото)

Жаннат қушининг тасвири бор Папуа-Янги Гвинея байроғи дизайни 15 ёшли ўқувчи қиз Сьюзен Хухуме томонидан чизилган.

Бутан

Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото)

2002 йили ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Бутан байроғи жаҳонда энг яхшиси деб топилган.

Шри-Ланка

Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото)

Шри-Ланка байроғидаги яшил ва оловранг чизиқлар мамлакатдаги мусулмон ва ҳиндуий озчиликнинг рамзи ҳисобланади.

Сейшел ороллари

Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото)

Байроқдаги кўк ранг — денгиз, сариқ ранг — қуёш, қизил — бирдамлик, оқ — ҳуқуқ устуворлиги, яшил эса табиатни билдиради.

Ломбардия (Италиядаги вилоят)

Жаҳондаги энг қизиқарли 9 байроқ (фото)

Байроқда Валь-Камоника петроглифлари орасида энг машҳури — «Камуна атиргули» тасвирланган. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, энг қадимий «Камуна атиргули» бронза даврида (милоддан 1200 йил аввал) қояларга чизилган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru