Россия янги йилдан Украинага қарши санкциялар жорий қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 00:51 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
439

Россия янги йилдан Украинага қарши санкциялар жорий қилади

Россия ҳукумати 2016 йил 1 январдан Украинага қарши озиқ-овқат эмбаргосини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Россия иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаевга таяниб.

Россия янги йилдан Украинага қарши санкциялар жорий қилади

«Украина Россияга қарши иқтисодий, молиявий санкцияларга қўшилгани туфайли, биз озиқ-овқат эмбаргоси кўринишидаги ҳимоя чораларини киритишга қарор қилдик», — деди у.

Улюкаев аввалроқ Россия, Украина ва Евроиттифоқ вакиллари Украина ва Евроиттифоқ ўртасидаги эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги келишув бўйича бир қарорга кела олмаса, Россия Украинага нисбатан озиқ-овқат эмбаргоси жорий этишга тайёрлигини маълум қилганди.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru