Франция президенти Россия ва АҚШ билан биргаликда ИШИДга қақшатқич зарба беришни ваъда қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 11:15 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
338

Франция президенти Россия ва АҚШ билан биргаликда ИШИДга қақшатқич зарба беришни ваъда қилди

Франция президенти Франсуа Олланд ИШИДни йўқ қилиш учун Россия ва АҚШ билан коалиция тузишни ваъда қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Foto: AFP

«Келгуси сешанба Вашингтон, пайшанба куни эса Москвага Барак Обама ва Владимир Путин билан бу мақсадга қисқа муддатда эришиш учун ҳаракатларимизни умумлаштиришни муҳокама этишга бораман. Биз ҳал қилувчи зарба бериш учун кенг коалицияни шакллантиришимиз зарур», — дея таъкидлаган Олланд Сен-Денидаги полиция операцияси якунларини шарҳлар экан.

Давлат раҳбари Сен-Денида жиноятчиларни қўлга олиш ва йўқ қилиш бўйича амалга оширилган муваффақиятли операция учун ҳуқуқ-тартибот ходимларига миннатдорчилик билдирган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru