Сараево яқинида босниялик аскарларни отиб ўлдирган кимса ўз жонига қасд қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 11:15 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
472

Сараево яқинида босниялик аскарларни отиб ўлдирган кимса ўз жонига қасд қилди

Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево яқинида икки аскарни отиб ўлдирган эркак полициянинг махсус операцияси чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Сараево яқинида босниялик аскарларни отиб ўлдирган кимса ўз жонига қасд қилди

Мамлакат хавфсизлик вазири Драган Мектич эркак ўз жонига қасд қилганини тасдиқлади. Ички ишлар вазири Драган Лукич эса ҳодиса ўрганилаётгани, террорчилик ҳақида гапиришнинг ҳозирча мавриди эмаслигини таъкидлаган.

Сараево яқинида номаълум кимса ўйин клуби биносида автоматик қурол билан икки аскарни отиб ўлдирган, шундан сўнг автобусга қарата ўқ узган. Автобус атрофида бўлган яна бир аскар яраланган, унинг ичидаги ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳам жабрланган.

Босния ва Герцеговина ҳукумати мазкур ҳодиса юзасидан шошилинч йиғилиш ўтказди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru