ОАВ: Париждаги терактлар ташкилотчиси йўқ қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 11:15 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015
403

ОАВ: Париждаги терактлар ташкилотчиси йўқ қилинди

Париждаги терактларни ташкил этишда гумон қилинган Абдулҳамид Абауд ўлдирилди. Бу ҳақда «Газета.ru» The Washington Post маълумотига таяниб хабар беради.

Foto: Reuters

Гумонланувчи терговчилар маълумотига асосланиб, унинг жойлашган жойи бўйича ўтказилган полиция рейди давомида ўлдирилган. Абауд Сен-Денида яшириниб, янги ҳужумларга тайёргарлик кўрганлиги маълум қилинмоқда.

Бинони қуршаб олишда 100 дан ортиқ полициячи ва аскар қатнашди. Етти соатдан ортиқ давом этган отишмада икки киши, жумладан терактлар ташкилотчиси ҳам ҳалок бўлди.

Айнан Абауднинг терактлар ташкилотчиси эканлиги суд-тиббий экспертиза ходимлари томонидан ҳодиса жойи ўрганилиб, зарурий таҳлиллар амалга оширилгандан сўнг тасдиқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь кунги Париждаги терактлар ташкилотчиси 27 ёшли Абдулҳамид Абауд эканлиги маълум қилинган эди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru