ИШИД A321 га ўрнатилган бомба суратини чоп этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 11:15 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
691

ИШИД A321 га ўрнатилган бомба суратини чоп этди

ИШИД террорчилик ташкилоти Россиянинг A321 самолётига жойлаштирилган портловчи қурилманинг суратини чоп этди, деб хабар беради Meduza.

Foto: Twitter/@GrasswireNow

Суратда 0,33 ҳажмли банка тасвирланган. Унинг айнан самолётга ўрнатилган бомба эканлиги тасдиқланмаган.

Сурат инглиз тилида чиқувчи Dabiq журналида чоп этилган. Нашрнинг янги сони 18 ноябрь куни чиқди.

Унда айтилишича, Шарм аш-Шайх аэропорти хавфсизлик тизимидаги заифликни пайқаган террорчилар АҚШ бошчилигида ИШИДга қарши курашаётган коалиция таркибидаги давлатлардан бирига қарашли самолётни портлатишга қарор қилган. Бироқ Россия Сурияда ўз операцияларини бошлагандан сўнг, ИШИД Россия самолётини танлаган.

Журналда A321 уч нафар йўловчисининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам чоп этилган. Уларнинг исмлари ҳалок бўлганлар рўйхатидаги номларга мос келади. Террорчилар бу ҳужжатларни қандай қўлга киритганлиги номаълум.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru