АҚШ ИШИД етакчиларидан бири учун 5 млн доллар мукофот тайинлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 15:39 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
438

АҚШ ИШИД етакчиларидан бири учун 5 млн доллар мукофот тайинлади

АҚШ Давлат департаменти ИШИДнинг асосий етакчиларидан бири Абу Муҳаммад ал-Шимолий номи билан машҳур Тирад ал-Жарба ҳақидаги маълумот учун беш миллион доллар мукофот тайинлади. Бу ҳақда «Ведомости» бошқарма матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар беради.

Foto: “Novosti Mail.ru”

У ИШИДда чет эллик жангариларни Туркия—Сурия чегарасидан ўтказиш билан шуғулланувчи иммиграция ва логистика масалалари бўйича комиссияни бошқаради. Шунингдек, контрабанда фаолиятини ҳамда Европа, Шимолий Африка ва Арабистон яриморолидан Сурия ва Ироққа молиявий ўтказмаларни назорат қилади.

29 сентябрда ал-Шимолий халқаро террорчилар рўйхатига киритилган ва унга нисбатан БМТ Хавфсизлик кенгаши қарори билан санкциялар жорий этилган. Унинг АҚШдаги молиявий активлари ёпиб қўйилган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru