АҚШда кучли шамол оқибатида 3 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 16:54 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
424

АҚШда кучли шамол оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Американинг Вашингтон штатига 19 ноябрь, пайшанбага ўтар кечаси кучли шамол ёпирилди. Охирги маълумотларга қараганда уч киши қурбон бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».

Foto: Flickr

Монро шаҳри яқинида автомобиль устига дарахтнинг қулаши оқибатида унинг ҳайдовчиси қурбон бўлди. Яна икки нафар аёл Спокан шаҳри яқинида қулаган дарахтлар остида қолиб, ҳалок бўлди.

Штатнинг 185 мингга яқин уйи электрсиз қолди. Ноқулай об-ҳаво туфайли штат губернатори Жей Инсли фавқулодда вазият эълон қилди.

Вашингтон шарқидаги Спокан шаҳри округида кучли шамол натижасида мактаблар ёпилди. Маҳаллий энергетика компаниясининг маълум қилишича, электр таъминотини қайта тиклаш учун уч кундан беш кунгача вақт талаб этилиши мумкин.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru