Жанубий Корея кемалари Владивосток сувларига кириб келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-12-2014 | 11:18 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Декабр 2014 года
2 107

Жанубий Корея кемалари Владивосток сувларига кириб келди

Жанубий Корея кемалари Владивосток сувларига кириб келди

17 декабрь куни Владивосток ҳудудига Жанубий Корея флотининг икки кемаси норасмий ташриф билан кириб келган. Бу ҳақида Россия Тинч океан флотининг матбуот хизматига асосланиб, “Интерфакс” нашри хабар беради.

“Владивосток портига Жанубий Корея ҳарбий- денгиз кучларига тегишли “Цой Ён” эсминеци ҳамда “Чхонджи” танкери “лангар ташлади”. Бу кемаларнинг ташрифи икки давлат флотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади”, – дейилади манба хабарида.

Жанубий Кореялик денгизчилар Владивосток ҳудудида 4 кун давомида меҳмон бўлишади. Ташриф дастуридан бу денгизчиларнинг Россия Тинч Океани флоти командаси аъзолари ва шаҳар ҳокимияти вакиллари билан учрашиш ҳамда Владивостокнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиш қисмлари ўрин олган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru