АҚШнинг Санта-Барбара университетида дунёда биринчи инсулинли дори яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 21:55 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
515

АҚШнинг Санта-Барбара университетида дунёда биринчи инсулинли дори яратилди

АҚШдаги Санта-Барбара университети тадқиқотчилари дунёда биринчи бўлиб инсулинни қанд касалига чалинганлар организмига уколсиз юборишга имкон берувчи дори яратди. Бу ҳақда «РИА Новост» хабар бермоқда.

Foto: EPA

«Ҳозирги кунда қанд касалига чалинганлар кунига етти мартадан ўзларига инсулин санчишга мажбур бўлмоқда ва бу улар учун катта муаммога айланган. Шу боис организмга инсулинни оғиз орқали юбориш услубини ўйлаб топиш биз учун ўта аҳамиятли эди», — дея таъкидлаган университет вакили Самир Митрагорти.

Инсулинни оғиз орқали юборишдаги асосий муаммо унинг молекулалари ошқозон ва ичакдаги шира таъсирида емирилишида эди. Митрагорти ва унинг ҳамкасблари ихтиро қилган дори капсуласи ичига наномалҳам жойлаштирилган бўлиб, у инсулин молекулалари емирилиши олдини олади ва уларнинг йўғон ичак деворлари орқали қонга ўтишига ёрдам беради.

Мазкур дорилар назорат этувчи идоралар томонидан ҳали маъқулланганича йўқ, ҳайвонлар ва инсонларда синаб кўрилмаган. Тегишли рухсат олинганидан сўнг Санта-Барбара университети олимлари ошқозон ва ичакда емириладиган бошқа дориларни (вакциналар, гормонлар) ҳам наномалҳам орқали юбориш имкониятини ўрганиб кўради.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru