Coca-Cola ўзи ишлаб чиқараётган ичимлик истеъмоли камайганидан ҳам даромад олишни кўзламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 23:35 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
464

Coca-Cola ўзи ишлаб чиқараётган ичимлик истеъмоли камайганидан ҳам даромад олишни кўзламоқда

Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бўлган Coca-Cola Шимолий Америкадаги тушумни кўпайтириш учун кичик ҳажмдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.

Foto: “Mail.ru”

«Америкаликлар кола ичишни камайтирмоқда, аммо буни компания учун зиёни йўқ. Газланган ичимликлар сотуви пасайгани тўғрисида гап кетганда литрлардаги сотув кўзда тутилади, упаковкалардаги эмас. Кола истеъмол қилиш литрларда камаймоқда, бироқ кичик бутилкалар ва банкалардаги ичимликлар сотуви кўпайган», — дея таъкидлаган компаниянинг Шимолий Америка бўйича президенти Сенди Дуглас Morgan Stanley анжуманидаги чиқиши чоғида.

Компаниянинг АҚШдаги асосий маҳсулотлари — 1 галлонли бутилка (салкам 4 литр) ва 12 унсийли банкадаги ичимликлар сотуви жорий йил тўққиз ойи якунлари бўйича 2 фоизга пасайган. Кичик ҳажмдаги банка ва бутилкалардаги ичимликлар сотуви эса тахминан 15 фоизга ошган. 8,5 унсияли банкадаги ичимлик 1,6 доллар, икки литрли бутилка эса атиги 0,18 доллар даромад келтиради. Шу тариқа Cоcа-Сола истеъмолчи кичик ҳажмдаги маҳсулотларни танлаётганидан яхшигина ишлаб олиши мумкин.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru