Хитойда содир бўлган кўчки қурбонлари сони 38 кишига етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 23:35 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
440

Хитойда содир бўлган кўчки қурбонлари сони 38 кишига етди

Хитойнинг Чжецзян вилоятидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган кўчки қурбонлари сони 38 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: EPA

Олдинроқ 16 киши ҳалок бўлди, 21 киши эса изсиз йўқолганини маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 13 ноябрь, жума куни Лишуй шаҳар округи, Лидонг қишлоғида содир бўлган. Тош ва лой оқими қишлоққа ёпирилиб, 27 та хонадон кўчки остида қолган. Қутқарувчилар мазкур уйлардан атиги бир кишини қутқаришга эришган.

Қишлоқда яшовчи 300 дан зиёд фуқаро хавфсиз жойга кўчирилган. Офат рўй берган жойда 2300 нафар қутқарувчи, 80 та техника воситаси ишламоқда.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru