Пентагон: АҚШ ИШИДга қарши кураш тактикасини ўзгартиради ва унинг нефть инфратузилмасини йўқ қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 10:53 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
401

Пентагон: АҚШ ИШИДга қарши кураш тактикасини ўзгартиради ва унинг нефть инфратузилмасини йўқ қилади

АҚШ ИШИДга қарши курашиш тактикасини ўзгартиради ва унинг нефть инфратузилмасини йўқ қилади. Бу ҳақда «Газета.ru» Пентагон раҳбари Эштон Картернинг маълумотига таяниб хабар беради.

Foto: “RIA Novosti”

«Ўзимизнинг иштирокимиз қоидаларини ўзгартиришга тайёрмиз. Биз бензин ташувчи автомобиллар билан бўлган ҳолат каби тактикани ўзгартирдик», — дейди Картер.

Унинг сўзларига кўра, тинч аҳолининг нефть соҳаси билан машғул бўлганлиги сабабли АҚШ бу каби объектларга ҳужум қилишдан сақланиб келган. Бироқ Париждаги терактлардан сўнг, АҚШ ўзининг қарорини ўзгартиришга қарор қилди. Чунки террорчилар даромадининг асосий қисмини айнан ушбу соҳадан келаётган маблағлар ташкил этади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru