Францияда тезюрар синов поездининг издан чиқиб кетиши сабаблари маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 11:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
451

Францияда тезюрар синов поездининг издан чиқиб кетиши сабаблари маълум қилинди

Францияда TGV тезюрар синов поездининг издан чиқиб кетишига жуда кеч тўхтатилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда мамлакат темир йўллар миллий жамияти вакиллари матбуот анжумани чоғида маълум қилди, дея хабар беради Meduza.

Foto: Reuters

«Тормоз бериш тизими ҳеч бўлмаганда бир километр олдинроқ ишга солиниши керак эди. Поездни соатига 176 километр ўрнига 265 километр тезликда тўхтатишга ҳаракат қилинган. Фалокат юз берган пайтда эса машинист кабинасида тўрт киши ўрнига етти киши бўлган», — дея таъкидлади жамият раҳбари Жак Рапопорт.

Эслатиб ўтамиз, поезд 14 ноябрь, шанба куни тушдан сўнг Эквешем шаҳрида издан чиқиб кетган ва Марна—Рейн каналига қулаган. Бунинг оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru