Лондон полицияси шаҳар марказида қолдириб кетилган автомобилни портлатиб юборди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 11:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015
336

Лондон полицияси шаҳар марказида қолдириб кетилган автомобилни портлатиб юборди

Лондон полицияси шаҳар марказида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган автомобилда назорат портлашини амалга оширди. Бу ҳақда Agence France-Presse маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.

Foto: “Novosti Mail.ru”

«Бейкер-стрит кўчасида қолдириб кетилган автомобиль топилди ва унда назорат портлаши ўтказилди. Ҳеч қандай жиноят терговига эҳтиёж йўқ», — дейилади полиция хабарида.

Ҳодиса жойи яқинидаги метро станциясида эвакуация амалга оширилди.

Европа ҳукуматлари Париждаги терактлардан сўнг хавфсизлик чораларини кучайтирди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru