ОАВ: A320 самолёти бортида портлаш таҳдиди туфайли Флоридага шошилинч қўнди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 11:47 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
358

ОАВ: A320 самолёти бортида портлаш таҳдиди туфайли Флоридага шошилинч қўнди

Airbus A320 19 ноябрь, пайшанба куни Форт-Лаудердейл (Флорида штати) халқаро аэропортига шошилинч равишда қўнди, деб хабар беради «ТАСС».

Foto: EPA

Унинг бортида 92 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. CBS-12 телеканалининг маълум қилишича, самолётнинг кутилмаганда қўнишига унинг бортида портлаш юз бериши мумкинлиги хавфи сабаб бўлган.

Маълум бўлишича, йўловчилардан бири бомба портлаши мумкинлиги ҳақида гапирган.

Самолёт терминаллар учун хавфсиз масофага ўтказилган. Сапёрлар гуруҳи багаж бўлимини текширмоқда.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru