Қирғизистонда террорчилар қочиб кетган тергов изоляторининг собиқ бошлиғи ўзини осиб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 12:16 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
420

Қирғизистонда террорчилар қочиб кетган тергов изоляторининг собиқ бошлиғи ўзини осиб қўйди

Қирғизистонда террорчилар қочиб кетган 50-тергов изоляторининг собиқ бошлиғи, полковник Имонқул Телтаев ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда республика жазони ижро этиш давлат муассасаси матбуот хизмати вакили маълум қилди, дея хабар беради «Nur.kz».

Foto “RIA Novosti”

«Бугун (20 ноябрь) тонгда 1-тергов изоляторининг тиббий-санитария қисми палатасида 50-тергов изоляторининг собиқ бошлиғи Имонқул Телтаев ўзини осиб қўйди. У изоляторга келтирилгач соғлигидан шикоят қилган ва тиббий-санитария қисмига жойлаштирилганди. Телтаев палатада бир ўзи бўлган», — дея таъкидлаган матбуот хизмати вакили.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Қирғизистондаги 50-тергов изоляторидан мамлакатда тақиқланган «Жайшуль Маҳдий» ташкилотининг тўққиз нафар аъзоси қочиб кетган. Қочишга уриниш ва 10 кун давом этган қидирув операция давомида жами 13 киши — олти нафар террорчи ва етти нафар тинч аҳоли ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳалок бўлган. Уч нафар террорчи озодликда қолмоқда.

Имонқул Телтаев мазкур ҳодисадан сўнг лавозимидан бўшатилган ва 11 ноябрда «Хизмат вазифасига совуққонлик билан қараш» моддаси бўйича очилган жиноий иш доирасида ҳибсга олинганди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru