Париждаги ҳужумларга алоқадор террорчилардан бири Нидерландияда қидирилмоқда — ОАВ » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 14:08 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
393

Париждаги ҳужумларга алоқадор террорчилардан бири Нидерландияда қидирилмоқда — ОАВ

Франция ҳукумати фикрича, қочиб юрган икки террорчининг бири Салоҳ Абдусалом Нидерландияда ҳам қидирилмоқда, деб ёзади «Европейская Правда».

Foto: Reuters

CNN телеканали терговга яқин манбаларига таяниб хабар қилишича, Абдусалом бир неча йиллар аввал ушбу мамлакатда яшаган.

Бироқ Нидерландия адлия вазирлиги матбуот котиби террорчи мамлакатда қидирилмаётганини таъкидлади.

Абдусаломнинг акаси Муҳаммаднинг адвокати Натали Галан қайд этишича, оиласи ундан хабар олмаган ва терактлар ташкилотчиси Абдулҳамид Абауднинг ўлими уни таслим бўлишга кўндиришига умид қилмоқда.

Париждаги кетма-кет ҳужумларда қатнашган саккизинчи террорчи — Салоҳ Абдусалом террорчилар Bataclan театрига миниб келган Polo автомобили эгасидир. У Бельгия ва Францияда қидирилмоқда.

Аввалроқ Париждаги терактлар туфайли қидирувга берилган Салоҳ Абдусаломнинг акаси Муҳаммад Брюсселда айблов эълон қилинмай қўйиб юборилгани хабар берилган эди.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru