Мали пойтахтидаги меҳмонхонага ҳужум уюштирилди, отишмалар давом этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 14:52 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015
505

Мали пойтахтидаги меҳмонхонага ҳужум уюштирилди, отишмалар давом этмоқда

Қуролланган номаълум шахслар Мали пойтахти Бамако шаҳрида жойлашган Radisson Hotel Bamako меҳмонхонасига ҳужум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: “RIA Novosti”

«Ҳодиса еттинчи қаватда рўй берди, жангарилар йўлакда ўт очди», — деди Agence France-Presse агентлигига Мали хавфсизлик кучларидаги манба.

Агентлик маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари 190 та хонаси бор меҳмонхонани қуршаб олган. Ҳозирги вақтда меҳмонхонада отишмалар давом этмоқда.

Reuters’нинг хабар беришича, номаълум шахслар меҳмонхонадагиларни гаровга олган бўлиши мумкин.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru