«Единая Россия» партияси бошланғич ташкилотининг Путин фамилияли раҳбари мажлис вақтида вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 15:30 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015
565

«Единая Россия» партияси бошланғич ташкилотининг Путин фамилияли раҳбари мажлис вақтида вафот этди

Россия Федерацияси таркибидаги Бурятия Республикаси пойтахти Улан-Удеда «Единая Россия» партияси бошланғич ташкилотларидан бирининг раҳбари Александр Путин партия мажлиси вақтида вафот этди. Бу ҳақда «Znak.com» хабар бермоқда.

Foto: “Znak.com”

Хабар беришларича, Александр Путин «Единая Россия»даги фаолиятидан ташқари ўқитувчи сифатида ишларди.

Тахминларга кўра, Путиннинг ўлимига такрорий инфаркт сабаб бўлган. Ҳодиса жойига етиб келган шифокорлар Александр Путинни жонлантиришга ҳаракат қилган, бироқ барча ҳаракатлар зоэ кетган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru