Мали пойтахтида террорчилар 170 кишини гаровга олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 15:30 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
410

Мали пойтахтида террорчилар 170 кишини гаровга олди

Мали пойтахти Бамакодаги меҳмонхонани, ичидаги 170 кишиси билан бирга икки террорчи гаровга олган. Бу ҳақда, Agence France-Presse агентлигига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.

Foto: Twitter / @Frclemenceau

Меҳмонхона эгаси ҳисобланган Rezidor Hotel Group’дан маълум қилишларича, ҳодиса юз берган вақтда меҳмонхона ичида 140 нафар меҳмон ва 30 нафар ходим — камида 170 киши бўлган.

Франциянинг RFI радиостанцияси хабарига кўра, террорчилар меҳмонхонага дипломатик рақамлардаги машинада келиб, ичкарига киришдан аввал меҳмонхона ҳовлисида отишма келтириб чиқарган. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, отишма вақтида меҳмонхона қўриқчилари ҳалок бўлган.

BBC News маълумотларига кўра, ҳужум вақтида одамлар ҳалок бўлган, улар орасида меҳмонхона ходимлари ва меҳмонлари бор. Қайд этишларича, Бамакодаги Radisson Blu меҳмонхонасида амалдорлар ва Малида ишлаётган чет эллик мутахассислар кўп бўлади.

_86785508_mali_bamako_timbuktu_464

АҚШнинг Малидаги элчихонаси Бамакодаги отишма юз бергани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаб, ходимларга элчихонада қолишни, АҚШнинг қолган фуқароларига эса кўчага чиқмасдан, маҳаллий янгиликларни кузатишни тавсия қилди.

Аввалроқ, Мали пойтахтида отишмалар давом этаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru