Мали президенти шошилинч равишда Чаддан Бамакога қайтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 17:38 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
399

Мали президенти шошилинч равишда Чаддан Бамакога қайтади

Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта Чадга ташрифини фавқулодда тўхтатиб, яқин соатларда Бамакога қайтади. Бу ҳақда, Мали президенти девонига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: “RIA Novosti”

«G5 Sahel саммитида иштирок этиш учун Чад пойтахти Нжаменада бўлиб турган Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта ташрифни тўхтатди ва яқин соатларда Бамакога етиб келади», — дейилади президент маъмуриятининг Twitter’даги саҳифасида.

20 ноябрь, жума куни 10 га яқин қуролланган шахслар Мали пойтахти Бамакодаги Radisson Blu меҳмонхонасини эгаллаб олди. Ҳужум уюштирилган вақтда меҳмонхона ичида камида 170 киши бўлган. Хавфсизлик кучлари 20 кишини гаровдан қутқаргани айтилмоқда.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru