Малида террорчилар эгаллаб олган Radisson меҳмонхонасидан гаровдагиларнинг 80 га яқини озод этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 18:15 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
403

Малида террорчилар эгаллаб олган Radisson меҳмонхонасидан гаровдагиларнинг 80 га яқини озод этилди

Мали пойтахти Бамакода жангарилар томонидан эгаллаб олинган меҳмонхонани мамлакат қуролли кучлари штурм қилиши давомида гаровга олинганларнинг 80 нафари озод этилди. Бу ҳақда, Мали давлат телевидениесига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: “RIA Novosti”

20 ноябрь, жума куни 10 га яқин жангари Мали пойтахти марказида жойлашган Radisson Blu меҳмонхонасига ҳужум қилиб, 170 кишини — 140 меҳмон ва 30 нафар меҳмонхона ходимини гаровга олди. Хавфсизлик кучлари 190 хонаси бор меҳмонхонани қуршаб олган.

Сўнгги маълумотларга кўра, террорчилар ҳужуми оқибатида уч киши — бир француз ва икки нафар Мали фуқароси ҳалок бўлган (аввалроқ тўққиз киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди). Гаровга олинганлар орасида Turkish Airlines ходимлари, камида 15 нафар ҳиндистонлик, Хитойнинг 10 га яқин фуқароси, Франция фуқаролари бўлиши мумкин.

Бамакодаги воқеалар сабаб Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта Чаддаги G5 Sahel саммитидаги иштирокини муддатидан аввал тўхтатиб, Малига қайтади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru