Малидаги меҳмонхонада гаровга олинганлар орасида камида 8 давлат фуқаролари бўлган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 22:42 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
365

Малидаги меҳмонхонада гаровга олинганлар орасида камида 8 давлат фуқаролари бўлган

Малидаги террорчилар ҳужумига дуч келган Radisson меҳмонхонасида камида 8 давлат вакиллари бўлган. Озод этилган тутқунлар орасида 20 нафар ҳиндистонлик, Франциянинг 12, Жазоир ва Туркиянинг 7, АҚШнинг 6, Бельгия ва Хитойнинг 4, Германиянинг икки нафар фуқароси бор. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: AP

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь, жума куни 10 нафар атрофидаги жангари Мали пойтахти Бамакодаги Radisson меҳмонхонасига ҳужум қилиб, 170 кишини гаровга олди. Хавфсизлик кучлари гаровдагиларнинг аксариятини озод қилди, 18 кишининг жасади топилган.

Мазкур ҳужум учун жавобгарликни «Ал-Қоида» билан боғлиқ «Ал-Мураббитун» террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Мазкур гуруҳ Малидаги меҳмонхоналарга март (5 нафар қурбон) ва август (13 нафар қурбон) ойларида уюштирилган ҳужумлар учун ҳам масъулиятни зиммасига олганди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru