Путин Суриядаги аксилтеррорчилик операцияси кучайтирилиши зарурлигини таъкидлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 22:42 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
436

Путин Суриядаги аксилтеррорчилик операцияси кучайтирилиши зарурлигини таъкидлади

Россия президенти Владимир Путин Суриядаги аксилтеррорчилик операцияларида қатнашаётган россиялик ҳарбийларни жанговар ҳаракатлар олиб боришда юқори даражани ушлаб туришга чақирди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».

Foto: “NTV”

Видеоконференция режимида тегишли бўлинмалар раҳбарлари ҳисоботларини тинглаб, давлат раҳбари қўйилган вазифалар яхши бажарилаётганини таъкидлади. У, шунингдек, ҳарбийларга ишлари учун миннатдорлик билдирди.

«Бироқ Сурияни жангарилар, террорчилардан тозалаб, Россияни эҳтимолий террорчилик ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун бу ҳали етарли эмас», — деди Россия президенти.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru