Лондонлик кисавурга суд куннинг тиғиз қисмида метрода юришни тақиқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 22:42 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
373

Лондонлик кисавурга суд куннинг тиғиз қисмида метрода юришни тақиқлади

Лондон метросида бир неча марта смартфон ўғирлаган чўнтаккесарга суд мажлисигача куннинг тиғиз қисмида метрода юриш тақиқланди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

Foto: “Europe-today.ru”

49 ёшли Дональд Ханниген тиғиз пайтларда метрога тушиб, бир ҳафта ичида йўловчи аёллардан жами 1630 фунтлик учта гаджетни ўмаришга муваффақ бўлди.

Ханниген 2009 йилда кисавурлик учун суд томонидан жавобгарликка тортилган, ўшанда унга ярим йиллик шартли муддат тайинланган эди. Янги чўнтак ўғирликлари бўйича суд мажлиси 24 ноябрга белгиланган.

Раислик қилувчи судья Кэролайн Мишон эркакка куннинг тиғиз қисмлари — эрталабки 8—10 ва кечки 5—7 оралиғида метрода ҳаракатланишни тақиқлашга қарор қилди.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru