Қирғизистон махсус хизматлари аксилтеррорчилик тадбирларини ўтказмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 22:42 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
502

Қирғизистон махсус хизматлари аксилтеррорчилик тадбирларини ўтказмоқда

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси транспорт, энергетика объектлари, маъмурий бинолар ва одамлар кўп тўпланадиган жойларда кенг кўламли аксилтеррорчилик тадбирларини ўтказмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар беради.

Foto: “RIA Novosti”

Париждаги террорчилик ҳужумларидан сўнг, Қирғизистон бош вазири Темир Сариев республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигига хавфсизлик чораларини кучайтириш, шунингдек, мамлакатда террорчилик ҳужумлари таҳдидининг ошганлиги муносабати билан аҳолини огоҳ бўлишга чақирди.

«Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аксилтеррорчилик маркази томонидан транспорт ва коммуникация, энергетика объектлари, вазирликлар ва бошқармалар маъмурий бинолари, одамлар кўп тўпланадиган жойлар – бозорлар, савдо марказлари, ўқув муассасалари ва бошқа ҳудудларда ўқув ва назорат аксилтеррорчилик тадбирлари ўтказилмоқда», — деб хабар беради матбуот хизмати.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru