Стив Жобснинг сўнгги сўзлари: Ҳаётда бойлик ва шон-шуҳратдан муҳимроқ нарсалар бор » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 23:55 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
504

Стив Жобснинг сўнгги сўзлари: Ҳаётда бойлик ва шон-шуҳратдан муҳимроқ нарсалар бор

Стив Жобс бошқаруви остида Apple мисли кўрилмаган ютуқларга эришган бўлса-да, у ҳаётда оддий, ҳатто бироз тарки дунёчиликка мойил инсонлигича қолганди, дея ҳикоя қилади «Интересно». Яқинда унинг касалхона палатасида ёзган сўнгги мактуби эълон қилинди. Кишини ларзага солувчи ушбу мактубда, жумладан, шундай дейилади:

Foto: EPA

«Бизнес оламида муваффақият чўққисига эришдим. Кўпчилик ҳаётимни фақат ютуқлардан иборат деб ўйлайди. Бироқ тан оламан, ишдан бўлак мени қувонтира оладиган нарсалар унчалик ҳам кўп эмас. Умуман, бойлик — мен кўниккан ҳаёт тарзининг бир қисми, холос.

Айни пайтда касалхона тўшагида ётиб, ўтган умримни эслаяпман. Мен фахрланган бойлик ва шон-шуҳрат яқинлашиб келаётган ўлим олдида ўз аҳамиятини йўқотди. Ҳаётда бундан муҳимроқ нарсалар бор.

Умрим давомида орттирилган бойликни ўзим билан олиб кета олмайман. Мен билан кетадигани — муҳаббат билан боғлиқ хотиралар. Мана шу ортингизда қолиши керак бўлган, ҳамроҳлик қиладиган, олдинга қадам босишга ундайдиган ҳақиқий бойлик.
Пулингиз бўлса, сизни ташийдиган, уй ёки ишхонада юмушингизни бажарадиган истаганча одам ёллашингиз мумкин. Бироқ ҳеч ким касалликларингизни ўзига олмайди…

Неча ёшда эканлигингиз ва нималарга эришганингизнинг аҳамияти йўқ. Ҳамма учун ҳам парда тушириладиган кун келади… Оилангиз, севимли инсонингиз, яқинларингиз, дўстларингизга бўлган муҳаббат ҳақиқий бойликдир. Ўзингизни асранг, ўзгалар ҳақида ғамхўрлик қилинг».

Эслатиб ўтамиз, Стив Жобс 2011 йилда, 56 ёшида вафот этди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru