Мали президенти меҳмонхонада гаровга олинганларнинг 19 нафари қурбон бўлганини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2015 | 10:27 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Ноябр 2015 года
596

Мали президенти меҳмонхонада гаровга олинганларнинг 19 нафари қурбон бўлганини айтди

Мали пойтахти Бамакодаги Radisson Blu меҳмонхонасига уюштирилган ҳужум натижасида 19 киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди, икки жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ибрагим Бубакар Кейта маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Foto: AFP

Президент мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилишини эълон қилди.

Ўз навбатида, терроризмга қарши кураш бўлинмаси прокурори ҳужумларда, аввал хабар қилингани каби ўн киши эмас, балки икки киши қатнашгани, улар Калашников автоматлари билан қуролланган бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқни ҳимоя қилиш кучлари операция чоғида 105 кишини озод этган.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь, жума куни жангарилар Мали пойтахти Бамакодаги Radisson меҳмонхонасига ҳужум қилиб, 170 кишини гаровга олди.

Мазкур ҳужум учун жавобгарликни «Ал-Қоида» билан боғлиқ «Ал-Мураббитун» террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Мазкур гуруҳ Малидаги меҳмонхоналарга март (5 нафар қурбон) ва август (13 нафар қурбон) ойларида уюштирилган ҳужумлар учун ҳам масъулиятни зиммасига олганди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru