Россия Сурияда берган биргина авиазарба натижасида 600 дан зиёд жангари йўқ қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2015 | 10:27 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Ноябр 2015 года
706

Россия Сурияда берган биргина авиазарба натижасида 600 дан зиёд жангари йўқ қилинди

Россия Сурия ҳудудидаги ИШИД марраларига берган авиазарбалардан бири натижасида 600 дан зиёд жангари йўқ қилинган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».

Foto: “Gazeta.ru”

«Террорчи гуруҳлар катта талофат кўрмоқда. Қанотли ракеталар билан уларнинг Дайр-аз-Зор ҳудудидаги биргина манзилига берилган зарбанинг ўзида 600 дан зиёд жангари йўқ қилинди», — дея таъкидлаган мудофаа вазири.

Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путинга Суриядаги ҳаво амалиётлари давомида 522 марта самолётлар парвози амалга оширилгани, денгиз ва ҳаво орқали 101 та қанотли ракета учирилгани, 1,4 минг тонна бомба ташлангани, бу ҳаракатлар туфайли террорчиларнинг 23 та тайёргарлик базаси, 19 та заводи ва 47 та омбори йўқ қилингани ҳақида ахборот берди.

Путин жангарилар билан кураш муваффақиятли кетаётгани, бироқ ҳали бу натижалар етарли эмаслигини билдирди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru