Колумбия мафияси аъзолари Парижда террорчиларни ўлдиргани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-11-2015 | 10:45 ZAMIN.UZ / Дунё / 22 Ноябр 2015 года
630

Колумбия мафияси аъзолари Парижда террорчиларни ўлдиргани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

20 ноябрь куни Ғарб ва Россия ОАВлари уч нафар колумбиялик мафиози Париждаги теракт олдини олгани ҳақида хабар тарқатди, бироқ ушбу ахборот ёлғон бўлиб чиқди, дея хабар бермоқда TJournal Pulzo порталига таяниб.

Колумбия мафияси аъзолари Парижда террорчиларни ўлдиргани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

ОАВлар 13 ноябрь куни кечқурун икки нафар ИШИД жангариси Парижда «Батаклан» театри яқинидаги кафелардан бирига бостириб кириб, у ердагиларни ўққа тутгани, ўша заҳоти ичкарида ўтирган Колумбия мафиясининг қидирувдаги аъзолари томонидан ўлдирилганини маълум қилганди.

Янгиликка Europe 1 радиоси журналисти манба бўлиб хизмат қилган, бироқ оддий текширув орқали станцияда бундай исмли журналист ишламаслиги, радио сайтида эса колумбияликлар ҳақида ҳеч қандай хабар йўқлиги аниқланди.

Ёлғон хабарга ҳавола этилган «Колумбия мафияси аъзоси»нинг сурати аслида мастликдаги муштлашув туфайли ҳибсга олинган мексикалик бўлиб чиқди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru