Қодиров ИШИД сафларига қўшилган 500 чеченистонлик ҳақида гапириб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-11-2015 | 10:45 ZAMIN.UZ / Дунё / 22 Ноябр 2015 года
2 634

Қодиров ИШИД сафларига қўшилган 500 чеченистонлик ҳақида гапириб берди

Қарийб 500 нафар чеченистонлик ИШИД террорчилик гуруҳи сафларига қўшилган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия телеканалларидан бирига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Қодиров ИШИД сафларига қўшилган 500 чеченистонлик ҳақида гапириб берди

«Бизникилардан 484 киши кетганини, 200 дан ортиғи ўша ерда йўқ қилинганини биламиз», — деди у. Қодировнинг сўзларига кўра, кетганларнинг кўпчилиги у ерда ислом билан боғлиқ ҳеч нарса йўқлигини тушунганидан сўнг, қайтиб келишга уринмоқда.

«Ҳақиқатда англаб, тавба қилганларнинг 50 га яқинини уйга қайтардик», — деди у ва қайтиб келганлар махсус хизматлар билан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. «У ерда қолганларни ҳам йўқ қиламиз. Улар менинг диним вакиллари, мусулмонлар эмас. Уларни йўқ қилиш керак», — дея қайд этди Қодиров.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru