Нальчик яқинида ИШИДга содиқликка қасамёд қилган 11 жангари йўқ қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-11-2015 | 18:12 ZAMIN.UZ / Дунё / 22 Ноябр 2015 года
525

Нальчик яқинида ИШИДга содиқликка қасамёд қилган 11 жангари йўқ қилинди

Кабарда-Балкария Республикасида (Россия) ўтказилаётган аксилтеррорчилик операцияси чоғида ИШИДга содиқликка қасамёд этган 11 нафар жангари йўқ қилинди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».

Нальчик яқинида ИШИДга содиқликка қасамёд қилган 11 жангари йўқ қилинди

Аксилтеррорчилик операцияси тартиби республика пойтахти Нальчик атрофи ва Черек туманида 22 ноябрь, якшанба куни эрталаб, ҳуқуқ-тартибот ходимлари Черкес туманидаги ўрмонда бир гуруҳ жангариларга дуч келгач жорий этилди. Жангарилар ходимларга қарата ўқ узгач, ўртада отишма бошланган ва 11 нафар жангари йўқ қилинган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида ҳалок бўлган ёки жароҳатлангар тўғрисида маълумот берилмаган. Айни пайтда махсус операция давом этмоқда.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru