Turkish Airlines самолёти портлаш таҳдиди остида фавқулодда қўнишни амалга оширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-11-2015 | 18:12 ZAMIN.UZ / Дунё / 22 Ноябр 2015 года
664

Turkish Airlines самолёти портлаш таҳдиди остида фавқулодда қўнишни амалга оширди

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus A330 самолёти портлаш хавфи сабаб Галифакс шаҳри аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда, Flightradar24’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Turkish Airlines самолёти портлаш таҳдиди остида фавқулодда қўнишни амалга оширди

Лайнер Нью-Йоркдан Истанбулга учиб кетаётган эди. Қайд этишларича, қўниш муваффақиятли амалга ошган, йўловчиларга жабр етмаган.

Ҳодиса жойига маҳаллий маъмурият вакиллари ва қутқарув хизматлари етиб келган.

Аввалроқ Air France авиакомпаниясининг Париждан Сан-Францискога учаётган Boeing 777-200 лайнери, аэропортга қайтиш арафасида, Ла-Манш бўғози устида ғалати бурилишни амалга оширгани маълум бўлганди.

Радарларда Франция авиаташувчисининг самолёти, Париждаги Шарл-де-Голл аэропортига қайтишдан аввал, бўғоз устида У ҳарфи кўринишида бурилишни амалга оширгани қайд этилган.

Маълум бўлишича, лайнер учувчиси ҳеч қандай фавқулодда ҳолат ҳақида хабар бермаган ва самолёт ҳавога кўтарилганидан 30 дақиқа ўтиб, уни муваффақиятли қўндирган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru