Нигер президенти: Африка давлатларининг кўп миллатли кучлари «Боко Ҳарам»ни йўқ қилишга қодир » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-11-2015 | 21:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 22 Ноябр 2015 года
387

Нигер президенти: Африка давлатларининг кўп миллатли кучлари «Боко Ҳарам»ни йўқ қилишга қодир

Чад кўли минтақасида террорчилик хуружини бартараф этиш учун тузилган Африка мамлакатларининг кўп миллатли аралаш кучлари «Боко Ҳарам» жангариларини йўқ қилишга қодир. Бу ҳақда Нигер президенти Маҳамаду Иссуфу маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Нигер президенти: Африка давлатларининг кўп миллатли кучлари «Боко Ҳарам»ни йўқ қилишга қодир

«Биз минтақа мамлакатларида террорчилик хуружларини уюштираётган, аҳолини қўрқувда ушлаб турган ‘Боко Ҳарам’нинг жиноий фаолиятига чек қўйиш учун кўп миллатли аралаш кучларни шакллантирдик», — дея таъкидлаган Иссуфу.

Африка иттифоқининг шу йил январь ойидаги саммитида мазкур кучларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинганди. Унинг таркибига Бенин, Камерун, Нигер, Нигерия ва Чаднинг 8,7 мингга яқин ҳарбий хизматчиси кирган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru