Венесуэлада 5,3 магнитудали зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 13:15 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Ноябр 2015 года
638

Венесуэлада 5,3 магнитудали зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Венесуэлада 22 ноябрь, якшанба куни мамлакат шимоли-ғарбида юз берган 5,3 магнитудали зилзила натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мерида штати губернатори Алексис Рамирес маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.

Венесуэлада 5,3 магнитудали зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди

51 ёшли Федерико Мендес ер силкиниши натижасида баландликдаги қоялардан тошларнинг қулаши оқибатида келиб чиққан автоҳалокатда қурбон бўлди. Автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бошқа машинага урилди.

АҚШ Геология хизматининг маълум қилишича, зилзила эпимаркази Лагунильяс шаҳридан икки километр шимоли-ғарбда, унинг ўчоғи эса 28 километр чуқурликда жойлашган.

Биринчи зилзиладан сўнг, яна бир неча кучсизроқ ер силкиниши қайд этилди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru