Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг товус билан селфиси Рунетни «портлатди» (фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 16:06 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Ноябр 2015 года
594

Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг товус билан селфиси Рунетни «портлатди» (фото)

Интернетда Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг товус билан селфига тушиши акс этган фотосурат пайдо бўлди, деб ёзади «Сегодня.ua».

Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг товус билан селфиси Рунетни «портлатди» (фото)

Сурат Кремль журналистлари таркибида ишловчи фотомухбир Дмитрий Смирнов томонидан Twitter микроблоглар хизматида эълон қилинган.

«Сиз уни: ‘Нега бунча узоққа кетди’, — деб сўраётганмидингиз?», — деб сурат остига имзо чеккан фотомухбир, Медведевнинг Малайзияда ташкил этилган Шарқий Осиё иқтисодий форумидаги иштирокини назарда тутган.

Фотосурат шу заҳоти россиялик интернет фойдаланувчилар томонидан норози кайфиятда кутиб олинди.

Аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев Шарқий Осиё иқтисодий форуми доирасида АҚШ президенти Барак Обама билан қўл бериб кўришгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: Daryo.uz


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru