Қирғизистонда зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам тўплаш пунктлари очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 16:06 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Ноябр 2015 года
406

Қирғизистонда зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам тўплаш пунктлари очилди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ўш вилоятида рўй берган зилзиладан жабр чекканлар учун гуманитар ёрдам тўплаш пунктлари очилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Қирғизистонда зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам тўплаш пунктлари очилди

«Бундай пунктлар тўртта туман маъмуриятида очилган, улар дам олиш кунисиз ишлайди. Табиий офатдан жабр чеккан одамлар қурилиш материаллари, иссиқ кийимлар, мактаб анжомлари, озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж сезмоқда. Маълум миқдордаги ёрдам тўплангач, улар дарров зилзила содир бўлган ҳудудларга жўнатилади», — дея таъкидлаган Бишкек мэрияси вакиллари.

Республика фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, кучли ерости силкинишлари оқибатида 10 та уй буткул вайрон бўлган, 529 та уй эса яшаш учун яроқсиз деб топилган. Қирғизистон расмийлари табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраб, Россияга мурожаат этган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Ўзбекистонда эпицентри Қирғизистонда бўлган бир неча зилзилалар сезилди. Жумладан, 17 ноябрь куни 22:29 да Тошкентда 2,5—3 балли, 20 ноябрь куни 9:46 да эса 2 балли, 21 ноябрь куни 5:16 да 2 балли зилзилалар сезилди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru