Рамзан Кадиров Владимир Путинга садоқатли аскар каби хизмат қилишини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-12-2014 | 15:41 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Декабр 2014 года
2 349

Рамзан Кадиров Владимир Путинга садоқатли аскар каби хизмат қилишини маълум қилди

Рамзан Кадиров Владимир Путинга садоқатли аскар каби хизмат қилишини маълум қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров “Facebook” ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифаси орқали 18 декабрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путиннинг ўзи ҳақида айтган фикрларига муносабатини билдирди.
Владимир Путин матбуот анжумани вақтида терроризм ҳақида сўз очиб, Чеченистонда 4 декабрь куни юз берган фожиалардан кейин, террорчиликка қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларни эътироф этди. У террорчиликка қарши барча йўналишларда курашиш лозимлигини таъкидлади.
“Президент менинг бу борадаги баёнотларим одамлар кутганига тўлиқ мос бўлганини таъкидлади. Жаҳон тажрибасида ҳам террорчилик билан курашда жангариларнинг қариндошларини жавобгарликка тортиш амалиёти мавжуд. Шу билан бирга, президент қонун доирасида ҳаракат қилиш лозимлигини ҳам таъкидлади.
Биз Президент томонидан ушбу ҳодисаларга берилган баҳони ва қўйилган вазифаларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Биз унга хизмат қилувчи аскарлармиз ва президентнинг исталган буйруғини бажаришга тайёрмиз. Бугун биз яна бир марта Россияни энг қийин даврлардан олиб ўта оладиган етакчига эга эканимизга ишонч ҳосил қилдик”, − деб ёзган Рамзан Кадиров.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru